Жаҳон | 00:48 / 28.10.2015
4912
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Америкалик генерал Сурия ва Ироқда минглаб эронлик ҳарбийлар борлиги ҳақида хабар қилди

АҚШлик ҳарбийлар Сурия ва Ироқда Эроннинг ҳарбий ҳаракатлари ҳақида маълум қилишди, деб хабар бермоқда Reuters.

Юқори даражали америкалик генералнинг маълум қилишича, Сурияда икки минг, Ироқда эса минг нафар эронлик ҳарбий бор.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия можаросида Эроннинг қатнашишини шарт, деб айтган эди.