Жаҳон | 14:45 / 28.10.2015
7927
1 дақиқада ўқилади

Россия махсус хизматлари раҳбари ИШИД таҳдиди туфайли МДҲ чегараларини мустаҳкамлашга чақирди

Россия федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников МДҲ, биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари чегараларини мустаҳкамлаб, ИШИДга биргаликда қарши туришга чақирди.

“Биродарликнинг ташқи чегараларини мустаҳкамлаш масаласи ўткирлигича қолмоқда, айниқса Марказий Осиё йўналишида”, - деди у МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 39-йиғилишидаги чиқишида.

Унинг сўзларига қараганда, террорчилик идеологиялари тарафдорларининг МДҲ ичидаги ҳаракатларини тинимсиз кузатиб бориш ва бу борада ахборот алмашишни йўлга қўйиш зарур.