Жаҳон | 08:53 / 28.10.2015
4061
1 дақиқада ўқилади

Сурия қўшинлари Ҳалад провинциясидаги 50та аҳоли пунктини озод қилди

Сурия жануби-ғарбидаги Ҳалад провинциясида 50та аҳоли пункти мамлакат армияси томонидан озод қилинди, дея хабар бермоқда РИА “Новости” вазиятдан вофиқ бўлган ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

“Кеча армия Идлиб провинцияси ичкариси бўйлаб чуқур кириб борди. 120 квадрат километр – 50та қишлоқ озод қилинди. Людех ва Хаддадиннинг айрим фуқаролари ўз уйларига қайтиб, вайроналарни тиклашни бошлади”, - деди суриялик ҳарбий.

Қайд этилишича, ҳужум кўнгиллилар ёрдамида амалга оширилди.