Фан-техника | 14:06 / 28.10.2015
3871
1 дақиқада ўқилади

Toyota Токио автосалонида водородли автомобилни тақдим этди

Бугун, 20 октябрь куни Япония пойтахтида бошланган Tokyo Motor Show 2015 автосалонида экология ва энергиянинг янги турлари асосий трендга айланди.

Жумладан, Toyota автоконцерни водородда ишлайдиган FCV Plus концепт-кари тақдимотини ўтказди. Айтилишича, у фойдаланилмаган электр қувватини бошқаларга улашиши мумкин.
“Қисқасини айтганда, бу батарея ёки ғилдиракдаги электр станциясидир, - тушунтирди компания вакили.

- FCV Plus автомобили энергияни ортиғи билан ишлаб чиқариб, уни уйга хизмат кўрсатиш ёки туман электр тизимига узатиши мумкин бўлади”.
Машинанинг яроқлилик муддати ўтгач, ундан уйда ишлатиладиган генератор сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.