Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:04 / 29.10.2015
2007
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ва ХХР адмираллари денгиздаги операциялар масаласида видеоконференция олиб боришади
АҚШнинг ҳарбий-денгиз операциялари бошлиғи адмирал Жон Ричардсон ва унинг хитойлик ҳамкасби адмирал Шэнгли 29 октябрь куни бир соатли видеоконференция ўтказишади, деб маълум қилмоқда Reuters АҚШ ҳукумати расмий вакили хабарига асосланиб.
Мулоқот ҳар икки томон ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Унда Жанубий-Хитой денгизида яқинда амалга оширилган операция ва икки томон денгиз муносабатлари ҳақида сўз бориши режалаштирилган, деб маълум қилмоқда расмий вакил.
Бу Ричардсон ва Шэнгли ўртасидаги бўлиб ўтган учинчи видеоконференция бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш