Фан-техника | 16:56 / 30.10.2015
5224
1 дақиқада ўқилади

iPhone 6s смартфони сотувга чиққанидан бир ой бўлмай, "хитойча" нусхага эга бўлди

Apple компаниясининг сўнгги флагмани – iPhone 6s оммага тақдим этилганидан бир ой ўтиб, унинг “хитойча” нусхаси ҳам тарқаб улгурди. Ушбу нусхани расмий 649 доллардан 17 баробар арзон нархда сотиб олиш мумкин. У ҳақиқий версиядаги ранглар – кумуш, тилла ва пуштирангда сотилмоқда.

Смартфон нусхаси тежамкор кўрсаткичларга эга. Унга Spreadtrum SC773 процессори ҳамда 512 МБ тезкор ҳамда 4 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Смартфон икки 3G’ни ҳамда икки SIM-картани қўллаб-қувватлайди.

“Хитойча” нусха ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, смартфон улкан шуҳратга эга бўлмоқда.

Маълумот учун, iPhone 6s смартфони 2015 йилнинг 9 октябрида сотувга чиқарилган эди.