Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон: АҚШ Россия ҳаракатларини ҳарбий воситалар ёрдамида чеклаб туради
АҚШ “халқаро тартибга раҳна солаётган” Россияга қарши ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий воситалардан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Эштон Картер Сими-Вэлли шаҳридаги (Калифорния штати) Рональд Рейган хотира кутубхонасида ўтган ҳарбий-сиёсий конференцияда баёнот берди.
“Европада Россия Украина ва Грузия суверенитетини бузмоқда, Болтиқбўйи давлатларини қўрқитмоқда, Сурияда эса хавфли ихтилоф оловини янада алангалатиб, ўзи курашмоқчи бўлган экстремизмни кучайтирмоқда”, - деди Пентагон раҳбари.
Аммо энга ачинарлиси “ядровий қуролнинг кўз-кўз қилинаётгани” бўлиб, бу “Россия раҳбариятининг стратегик барқарорликни сақлашга содиқлигини шубҳа остига қўймоқда”.