Спорт | 11:03 / 10.11.2015
2696
1 дақиқада ўқилади

WADA комиссияси Россия олимпия қўмитаси талабномаларини қабул қилмасликка чақирди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мустақил комиссияси Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)га Россия енгил атлетика федерацияси WADA кодексига риоя этмагунча Россия олимпия қўмитаси талабномаларини қабул қилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда комиссия маърузасида маълум қилинган.

9 ноябрь куни WADA россиялик енгил атлетикачилар томонидан допингга қарши қоидаларнинг бузилишига оид ҳисоботни тақдим этди. Ташкилот енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF)га Россия федерацияси фаолиятини тўхтатиш, шунингдек, россиялик енгил атлетикачиларни IAAF ҳомийлигидаги мусобақалар, жумладан, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларидан четлатишни маслаҳат берган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш