Иқтисодиёт | 12:06 / 21.11.2015
3717
1 дақиқада ўқилади

Эрон ярим йил давомида кунига 1 млн баррел нефть ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Эрон нефть ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқчи. РИА Новости нашрида ёзилишича, кейинги 5-6 ойда кунига 1 миллион баррел нефть ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Эрон нефть вазири Амир Ҳоссайн Заманиний маълум қилган.

Унинг маълум қилишича, бу қарор ОПЕКнинг кунига 3 миллион баррел нефть етказиб бериш қарори билан боғлиқ эмас.

Бироз олдинроқ, Халқаро энергетика агентлигида Эроннинг Европа нефть бозорига қайтиши жиддий рақобатни юзага келтириши ҳақида айтилганди.