Жамият | 12:03 / 21.11.2015
2428
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ФВВ қошида зилзила талафотларининг олдини олиш мақсадида махсус ҳисоб рақам очилди

Қирғизистон бош вазири Темир Сариевнинг кўрсатмасига мувофиқ Ўш вилоятида содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун мамлакат фақулодда вазиятлар вазирлигининг жанубий маркази қошида махсус ҳисоб рақами очилди.

Унга мувофиқ бизнес-ҳамжамиятлар, жисмоний шахслар, вазирликлар ва ташкилотлар ҳамда бошқа истовчилар ихтиёрий равишда ҳисоб рақамига пул ўтказишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўш вилоятида 6,- 6,5 баллик зилзила содир бўлди. Бунинг натижасида 3 381 та турар жой биноси вайронага айланган. 115 та ижтимоий бино турли даражада талафот кўрган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш