Спорт | 10:16 / 24.11.2015
2449
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик шахматчи Марат Жумаев Олмаотадаги мусобақада учинчи ғалабасини қўлга киритди

23 ноябрда Олмаотада бўлиб ўтаётган “Шахмат бўйича Марказий Осиё кубоги” мусобақасининг учинчи тури бошланди. Уч тур бўйича уч очко жамғарганлар рўйхатига гроссмейстерлар Жумабаев Ринат, Кажгалеев Муртас (Қозоғистон), Амонатов Фаррух (Тожикистон), Жумаев Марат (Ўзбекистон) ва қозоғистонлик халқаро мастер Кудеринов Кириллар кирди.

2,5 очкога (2 ғалаба, 1 дуранг) 4 нафар қозоғистонлик ва икки нафар ўзбекистонлик халқаро гроссмейстерлар —Антон Филиппов ва Жахонгир Вахидовлар эга.
Аёллар баҳсида энг яхши натижага, 2,5 очкога қозоғистонлик спортчи Гулисхан Нахбаева эга бўлиб турибди.
Олдинда яна олти тур бор.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш