Антуан де Сент–Экзюпер қаламига мансуб, ёш–у каттанинг кўнглидан бирдек жой олган афсонавий "Кичкина шахзода" асари илк маротаба 1943 йил 6 апрел куни Нью-Йоркда чоп эттирилган эди ва бу асар ҳозирги кунга қадар дунёнинг 180 дан ортиқ тилга таржима қилинди.
Алоҳида сайёрада атиргул билан бирга яшайдиган тилла сочли бола ҳақидаги ушбу асарни ўқимаган ёки у ҳақда эшитмаган одам бўлмаса керак. Ушбу асарни ўқигани анча бўлган ёки умуман мутолаа қилмаганлар учун, ушбу асардан севги ва дўстлик ҳақидаги энг яхши фикрларни тақдим этишни ихтиёр этдик.
Ҳамма катталар илгари бола бўлган. Аммо ҳаммаси ҳам буни эслай олмайди.
Дўстларни унутиб қўйиш яхши эмас, чунки ҳар хил дўстлар бор.
Одамлар поездга тезроқ, шошилиб чиқишга ҳаракат қилишади, аммо улар айни дамда нимани қидираётганликларини билмайдилар. Шу сабаб уларнинг ҳаловати йўқ. Ўзларини у йўлдан бу йўлга уришади. Лекин ҳаммаси бекор…
Сен ўз ҳаракатларинг билан яшаяпсан, жисминг билан эмас… Сен – ўзингни ҳаракатларингдасан, сендан бошқа сен йўқ. Шундай қатъий қоида бор: эрталаб уйғондингми, юз–қўлингни юв, ўзингни ва ўз сайёрангни тартибга келтириб қўй.
– Энг яхшиси ҳар доим бир вақтда ташриф буюр, – дея илтимос қилди Тулки. Масалан, агар сен соат 4 да келсанг, мен сени кутгунга қадар 3 соат бахтиёрликни ҳис этаман. Учрашув дақиқалари яқинлашгани сари янада қувончга тўламан. Агар сен ҳар хил вақтда келсанг, сени қайси пайт келишингни билмайман, юрагимни куттириб қўяман. Доимо бир ҳил вақтда кел, буни анъанага айлантирайлик…
Катталар ҳеч қачон ҳеч нарсани ўз ҳолича тушунмайди, шу сабабли болалар ниманидир тушунтириш ва уқтириш учун жуда қийналиб кетишади. Бу эса жуда зерикарли…

– Сенинг сайёрангда одамлар бир боғга мингта атиргул ўстирашди… Аммо излаган нарсасига эришолмайди…
– Ҳа тўғри – тан олдим мен.
– Зеро, улар излаган нарсасини бир атиргулдан ҳам топа олишлари мумкин. Нега шуни тушунмайдилар?
– Одамлар қани? – ҳавотирда сўради кичик шахзода, – чўл–у – биёбонда бир ўзим ёлғиз қолдим…
– Одамлар орасида бўлсанг барибир ёлғиз бўласан… – дея жавоб қайтардим.
– Одамлар нимадир билиши ёки ўрганиши учун вақт ҳам етарли эмас. Масалан, улар дўкондан тайёр нарсани харид қилишади. Аммо ҳақиқий дўстлик дўконларда сотилмайди. Балки шу сабабли одамлар орасида дўстлик туйғуси йўқолиб бораётгандир.



