Жаҳон | 07:52 / 03.12.2015
1859
1 дақиқада ўқилади

Британия парламенти Суриядаги ҳарбий амалиётларга киришиш учун овоз берди

Буюк Британия парламенти Сурия ҳудудидаги ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишни бошлашни маъқуллаб овоз берди. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, парламентарийларнинг 397 нафари бу қарорни маъқуллаган, 223 киши қарши бўлган.

Бундан олдинроқ, мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон Сурияда авиазарбалар беришининг бошланиши ИШИДнинг британияликларга таҳдиди камайтирилиши ҳақида айтганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш