Жамият | 12:07 / 13.12.2015
53628
1 дақиқада ўқилади

Гўзаллик салони ходимасининг жирканч ҳаракати интернет фойдаланувчиларининг ғазабини келтирди

Интернетда WhatsApp мессенжери ва бошқа ижтимоий тармоқларни ларзага солган видео пайдо бўлди.

Роликда тасвирланганидек, гўзаллик салони ходимаси бош бармоғини кўрсатиб, ўзининг қилаётган ишидан хурсандлигини намойиш этади. Ана шундан сўнг, мижознинг пешонасига тупуриб, уни мижознинг бутун юз-кўзига суркайди. Бу ишини у бир неча маротаба такрорлайди. Пешонасига тушаётган нарсани крем, деб ўйлаган мижоз ҳузур қилиб, индамай ётаверади.

Видеороликдаги белгилар бу воқеа Қозоғистон ҳудудида содир бўлганини англатади.

Интернет фойдаланувчилари гўзаллик салонининг ушбу ходимасини топишни ва уни жазолашни талаб қилишган.