Ироқ ҳарбийлари яқин соатларда ИШИД жангарилари томонидан босиб олинган Ар-Рамадий шаҳрига ҳужум бошлайди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда давлат телевидениеси армия раҳбарига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.
Аввалроқ ҳарбий самолётлар Ар-Рамадийга аҳолининг 72 соат ичида шаҳарни тарк этиши илтимоси билдирилган брошюраларни ташлагани маълум қилинганди.






