Технология | 10:21 / 26.12.2015
3399
1 дақиқада ўқилади

Panasonic Хитойда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Япониянинг Panasonic компанияси 2017 йилда Хитойда электромобиль ва гибридлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи заводини очади, дея ёзмоқда Nikkei Asian Review.

Лойиҳа қиймати 50 млрд йен ($412 млн) бўлиб, хитойлик шериклар билан Ляонин провинциясида ишга туширилади. Заводда йилига 200 мингтагача автомобиль учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Қайд этилишича, Panasonic литий-ионли батареялар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бўлиб, жаҳон бозоридаги талабнинг 45,7 фоизини қондиради. Бундан ташқари, япон компанияси Tesla Motors`нинг асосий ҳамкорларидан ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш