Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳусайн Ансорий Жабери Саудия Арабистони ҳукумати 47 кишини қатл қилгани ҳақидаги хабардан кейин бу мамлакатни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблади.
Бироз олдинролқ, Саудия Арабистони ИИВ 47 киши қатл қилингани, улар орасида шиалар етакчиси Нимр ан-Нимр ҳам борлиги ҳақида хабар қилганди.
"Саудия Арабистони ҳукумати террорчиларни ва тақфирчиларни қўллаб-қувватламоқда ҳамда бу сиёсатни танқид қилганларни қатл этмоқда", деган у.
Бундан олдинроқ, Ироқ томони бу воқеадан кейин Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ёмонлашишидан хавотирланаётганини билдирганди.






