Жаҳон | 14:31 / 04.01.2016
3482
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг Покистон билан чегарасидаги авиабазада кучли портлаш содир бўлган

Ҳиндистоннинг Покистон билан чегарасидаги Патханкот шаҳрида жойлашган ҳарбий авиабазада кучли портлаш содир этилган. Бу ҳақда ANI ахборот агентлиги хабар тарқатди.

2-3 январь кунлари Панжоб штатидаги бу авиабазага автоматлар билан қуролланган жангарилар гуруҳи бостириб кириши юз бериб, ўзаро отишмалар натижасида 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлган ва 20дан ортиқ киши жароҳатланганди. Бу базада Ҳиндистон Миллий хавфсизлик хизматининг 50 нафар аскари бўлган. Ҳужум қилган 8 жангарининг барчаси ўлдирилган.

Ҳужум вақтида портлаш содир этилгани хабар қилинди.

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари базасига қуролланган жангарилар ҳужум қилди

Ҳиндистондаги ҳарбий авибазадаги отишма натижасида 4 нафар жангари йўқ қилинди

Ҳиндистоннинг Покистон билан чегараси яқинидаги базага уюштирилган ҳужум туфайли 11 киши ҳалок бўлди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш