Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин даврида КХДРдан Жанубий Кореяга қочиб ўтувчилар сони қисқарди
Бундан тўрт йил муқаддам КХДР ҳокимияти тепасига Ким Чен Ин келганидан сўнг Жанубий Кореяга қочиб ўтувчи шимолликлар оқими икки маротабага қисқарди. 4 январь куни Сеул эълон қилган ҳисоботда бу ҳақда сўз боради.
Корея Республикасининг Миллий бирлашув ишлари бўйича вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Хитой ва бошқа мамлакатлар орқали Жанубий Кореяга Шимолий Кореянинг 1277 нафар собиқ фуқароси етиб келишган. Бу 2011 йилдаги 2706 кишига қараганда 52,8 фоиз кам демакдир.
Мазкур кўрсаткич Шимолий Корея ҳокимиятига отаси Ким Чен Ирдан кейин эга чиққан Ким Чен Иннинг ҳукмронлиги бошланган 2011 йилдан сўнг мунтазам пасайиб борган.
Жанубий Кореянинг Рёнҳап агентлиги маълумотига кўра, 2015 йилда КХДРдан қочиб келганларнинг 80 фоизи аёллардир. Бу эса шимоллик аёллар учун Хитойда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида иш топиши осонроқ эканини англатади. Улар Хитойда Жанубий Кореяга етиб олишга етадиган пулни ишлаб топишади.