Жамият | 15:26 / 04.01.2016
4934
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятида 3 ўсмир Тожикистон фуқаросининг 100 минг рубль пулини олиб қўйди

Москва шаҳри яқинидаги Котельники шаҳрида 3 нафар балоғат ёшига етмаган безори ўсмирлар Тожикистон фуқаросидан унинг 100 минг рубль миқдоридаги пулини тортиб олган. Бу ҳақда Москва вилояти ИИББ хабарида айтилган.

"1 январь куни соат 05:00да Люберецкий туманининг Котельники шаҳридаги Покровский кўчасида 3 нафар вояга етмаган ўсмир талончилик жиноятини амалга оширганликда гумон қилинмоқда. Улар йўловчига пичоқ билан ҳамла қилиб, унинг 100 минг рубль миқдоридаги маблағини олиб қўйишган ва воқеа жойидан қочиб кетишган", дейилади хабарда.

Бу ҳодиса бўйича жиноий иш очилган. Жиноят амалга оширганликда гумон қилиниб, 16-17 ёшлардаги 3 ўсмир ҳибсга олинган.