Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:50 / 05.01.2016
6065
1 дақиқада ўқилади
БМТ: баъзи бир сурияликларда зарин таъсирининг излари топилди
БМТнинг кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича миссияси Сурияда олиб борилган текширувлар давомида айрим одамларда зарин ва турдош заҳарли моддалар таъсирига дучор бўлганини аниқлади. Бу ҳақда миссиянинг ҳисоботига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужжатда айтилишича, Сурия ҳукумати кимёвий қурол 11 маротаба қўлланганини тан олган. Лекин бу амалга оширилган вақт ва жой кўрсатилмаган.
“Айрим қон намуналарининг таҳлили шуни кўрсатадики, одамлар қайсидир вақтда зарин ёки ўхшаш модда таъсирига дучор бўлган”, - деди миссия бош директори Аҳмат Узумжу.