Ўзбекистон | 12:43 / 05.01.2016
5186
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети болалар учун бепул дастурлаш дарсини ўтказади

Биринчи «Ажойиб математика» илмий-амалий фестивали доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган «Дастурлаш соатини» ўтказади. Бу ҳақда университет расмий сайтида эълон қилинди. 

Эълонда келтиришича, икки кун давомида, яъни 7-8 январь кунлари соат 10:00 дан 11:00 га қадар истаган бола Scratch визуал даструлаш тили бўйича битта бепул дарсда иштирок этиши мумкин.

Бепул дарсга рўйхатга олиш жараёни 6 январь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳридаги Инҳа университети стендида бошланади.

7 январь куни дарс ўзбек тилида, 8 январь кунги дарс эса рус тилида ўтказилади.
Дарслар Scratch визуал дастурлаш тили асосида бўлиб, қизиқарли ўйин шаклида ўтказилади.

Дарсда иштирок этган болалар дастурлаш ҳақида умумий тушунча ва ўзлари қандай қилиб қийин бўлмаган ўйинларни яратишлари мумкинлиги ҳақида тасаввур ҳосил қиладилар.

Жойлар сони чекланган, рўйхатдан ўтган дастлабки 40 нафар болагина машғулотларда иштирок этиши мумкин.