Жамият | 16:59 / 06.01.2016
12365
1 дақиқада ўқилади

Эмомали Раҳмон Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар қабрини зиёрат қилиш учун Мадинага борди

Саудия Арабистонига расмий ташрифи доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 5 январь куни Мадина шаҳрига бориб, Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.

"Ҳаж зиёратига борган ҳар бир мусулмон киши Мадинада бўлиб, Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар мақбарасини зиёрат қилиши керак", деган у.

Эмомали Раҳмон ва унинг ҳамроҳлари пайғамбар қабри олдидаги масжидда икки ракаат намоз ўқиган. Президент дуода мамлакати ва халқига тинчлик-омонлик тилаган.

5 январь куни президент Тожикистонга қайтиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига расмий ташрифи доирасида Эмомали Раҳмон рафиқаси ва фарзандлари билан умра амалини амалга оширди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш