Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбалари туфайли ИШИД нефтдан оладиган даромадининг 30 фоизидан маҳрум бўлган
АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция самолётлари ИШИДга қарши йўллаган зарбалар туфайли жангарилар нефтдан оладиган даромадининг 30 фоизлик қисмини йўқотган. Бу ҳақда коалиция матбуот хизмати раҳбари Стив Уоррен маълумотига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, коалиция ўз амалиётларини бошлаганидан буён ҳудуддаги ИШИДнинг нефть объектларига 65 марта зарба берган.
Уорреннинг баҳолашича, ИШИД коалиция амалиётлари бошланишидан олдин кунига 45 минг баррел нефть ишлаб чиқарган. Айни вақтда эса бу кўрсаткич кунига 34 минг баррелни ташкил этади.
Бундан олдинроқ, АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳаракатлари ИШИДни сезиларли даражада кучсизлантиргани ҳақида маълум қилинганди.