Жаҳон | 09:20 / 07.01.2016
5049
1 дақиқада ўқилади

Обама Ироқдан турк ҳарбийларининг олиб чиқиб кетилиши зарурлигини яна бир бор айтиб ўтди

АҚШ президенти Барак Обама Туркия Бағдоднинг рухсатисиз Ироқ шимолига юборган ҳарбий кучларини Ироқ ҳудудидан олиб чиқиб кетиши зарур, деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда Обама Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийга телефон суҳбати давомида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Бундан ташқари, сиёсатчилар ИШИД террорчиларига қарши курашни ҳам муҳокама қилишди.

2015 йил декабрь ойининг ўртасида Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Ироқдан ҳарбийларни олиб чиқиб кетишга чақирганди.