Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия матбуоти Тошкентдаги поинг усталарига эътибор қаратди
РИА Новости агентлиги Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган поинг санъати усталари ҳақида мақола чоп этди.“Ўзбекистон пойтахтининг марказий туманларидан биридаги Пушкин майдони ҳар якшанба оқшомида ўзига хос ёруғликка тўлади, - дейилади материалда. – Бу ерда, рус шоири ҳайкали соясида, яқиндан буён пойстерлар – олов тилларини бадани ва қўлларидан ўтказадиган усталар гуруҳи томоша кўрсатиб келмоқда”.

Поинг, яъни пойларни (оловли шарларни) айлантириш санъати Янги Зеландия аборигенларида вужудга келган, у ердан эса Европага ва Осиёга тарқаган. Бу аслида маори қабиласининг анъанавий рақс санъатига кирувчи деталдир. XX аср ўрталарида у бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Поинг билан шуғулланувчилар пойстер деб аталади.
Тошкентда вужудга келган пойстерлар гуруҳига, материалда айтилишича, Раъно Макаренко бошчилик қилиб келмоқда.

“Биринчи бор пойларни айлантириш санъати билан 2009 йили Вьетнамда танишдим, биз у ерда эрим билан тўй саёҳатида эдик, - дейди аёл. – Синаб кўрмоқчи эдим, мени бажонидил бу санъатга ўргатишди. Шундан буён шуғулланиб келаман”.
Макаренконинг фикрича, поинг бу ўзига хос алифбо бўлиб, “унинг ёрдами мусиқа ва ҳаракат уйғунлигидаги сўзлар ва жумлаларни яратиш мумкин”.