Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Эрон элчисини Эрон ОАВларида Эрдўған ҳақида чоп этилган мақолалар туфайли чақиртирди
Туркия ҳукумати Эрон элчисини Эрон ОАВларида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳақида чоп этилган мақолалар туфайли чақиртирди, деб айтилмоқда Туркия ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда.
Маълум қилинишича, Эрон ОАВларида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Саудия Арабистонига ташрифи шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши билан боғланган.
Туркия ташқи ишлар вазирлигида бундай мақолалар қораланди ва Эрдўған ҳақида жамиятда салбий фикр уйғотиш мақсадида қилингани айтилган.
Аввалроқ Эрдўған имомнинг қатл этилишини Ар-Риёднинг “ички иши” деб атаганди.