Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик аёл 1942 йилда ишлаб чиқарилган бипланда Австралияга етиб борди
Британиялик учувчи аёл Трейси Кертис-Тейлор Фарнборо шаҳридан Австралиянинг Сиднейигача бўлган масофани 1942 йилда ишлаб чиқарилган бипланда босиб ўтди. Бу ҳақда у Twitter’даги микроблоги орқали хабар қилди.
“Финиш Сидней аэропортида. Каттакон саргузашт якуни, мени қўллаб турган барчага ташаккур. Янгиликларни кузатиб боринг”, - деб ёзди Кертис-Тейлор хоним.
Уч ой муқаддам бошланган саёҳат давомида 53 ёшли аёл 20 минг км масофани босиб ўтиб, 23 мамлакат ҳаво ҳудудини кесиб ўтди, 50 марта ёқилғи қуйиш учун тўхтади.
Бу йўналишни ўтган аср 30-йилларида бошқа бир аёл – Эми Жонсон босиб ўтган эди. Унинг мухлисаси бўлган Трейси Кертис-Тейлор ўша саёҳат шарт-шароитларини қайта тиклаш мақсадида эски аппаратурадан фойдаланди.