Жаҳон | 09:06 / 09.01.2016
5948
1 дақиқада ўқилади

Мексика президенти наркобарон Хоакин Гусман Лоэранинг қўлга олинганини маълум қилди

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето мамлакатдаги энг қидирилувчи жиноятчилардан бири – “Пакана” лақабли наркобарон Хоакин Гусман Лоэранинг қўлга олинганини маълум қилди. У бу ҳақда ўз твиттерида маълум қилди.

“Миссия бажарилди: биз уни тутдик. Мен мексикаликларга Хоакин Гусман Лоэра қўлга олинганини маълум қилмоқчиман”, деб айтди Ньето.

Таниқли наркобарон Хоакин Гусман Лоэра 2015 йилнинг июлида 1,5 км ер ости йўли орқали қамоқхонадан қочиб кетганди.

Лоэранинг қочишига алоқадорликда гумон қилиниб Мексика ахлоқ-тузатиш муассасаларининг бош координатори Селина Осегера Парра ва яна 12 киши ҳибсга олинганди.