Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британия ҳарбийларининг Ироқдаги жиноятлари бўйича 50та иш қўзғатилади
Буюк Британия ҳарбий хизматчиларининг Ироқда содир этган жиноятлари билан боғлиқ равишда 50та жиноий иш қўзғатилиб, тафтишлар олиб борилади. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, терговчилар кўриб чиқаётган ишлар камида 50 кишининг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар юзасидан қўзғатилган.
“Агарда прокуратура бу фактларни тасдиқласа, биз суд эшитувларидан қочмаймиз, - деди ҳарбий жиноятлар бўйича собиқ прокурор Эндрю Кэли. – Шу билан бирга, агарда етарлича асос бўлмаса, Британия қуролли кучларининг бирорта ҳарбий хизматчисини таъқиб остига олмаймиз”.