Жаҳон | 01:25 / 10.01.2016
5781
1 дақиқада ўқилади

Америкадаги лотереяда Джекпот рекорд даражадаги 900 миллон долларга етди

Американинг Powerball лотереясида Джекпот рекорд даражадаги 900 миллион долларга етди, дея хабар бермоқда ABC News. Сўнгги бир неча кун давомида ютуқ суммаси 700 миллион доллардан ошди. Ютуқли рақамлар шанба куни эълон қилинади. Ғолиб дарҳол пул ютуғини олиш истагида бўлса, ўзи билан 558 миллион долларни олиб кетиши мумкин.

Минглаб америкаликлар 44 та штатда сотиладиган лотерия билетларини харид қиладилар. Делавэр, Канзас, Мэриленд, Северная Дакота, Огайо ва Жанубий Каролина штатлари ғолиб номини аноним сақлашга рухсат беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш