Спорт | 11:01 / 10.01.2016
3677
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик 15 енгил атлетикачи 2016 йилги ўйинлар иштирокчисига айланиши мумкин

Хитойда бекободлик марафончи Андрей Петров квалификацион нормативни муваффақият билан бажариб, 2016 йилги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.

Бу Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси вакиллари қўлга киритган саккизинчи йўлланмадир. Биринчисига сурхондарёлик марафончи Ситора Ҳамидова ўтган йил апрелида Варшавада ўтказилган халқаро турнирда эришган эди. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг 10 минг м га югуриш бўйича очиқ чемпионатида олимпиада талабларини бажарди.

Рио-де-Жанейрода ўтажак мусобақага тайёргарлик кўра бошлаган сирасида Лондон Олимпиадаси иштирокчиси, Осиё ўйинлари чемпиони Светлана Радзивил, боға улоқтирувчи Сухроб Жўраев, жиззахлик стайер Марина Хмелевская, тошкентлик спортчилар Бобур Шокиржонов (найза улоқтириш), Екатерина Воронина (етти кураш) бор.

Мутахассислар жорий мавсумда нормативларни қитъа ўйинлари кумуши эгалари Леонид Андреев (ўн кураш) ва Александра Котлярова (уч карра сакраш), шунингдек, Осиё ёшлар форумида учинчи ўрин соҳибига айланган Иван Зайцев (найза улоқтириш), Надия Дусанова (баландликка сакраш), Юлия Тарасова (етти кураш). Бразилияга йўл олишга даъвогарлик қилаётганлар ичида бошқалар ҳам бор. 2016 йилги ўйинларда Ўзбекистоннинг 15 енгил атлетикачиси иштирок этиши режалаштирилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, бу бошқа федерацияларнинг делегацияларидан анча каттароқ миқдор бўлади.