Жаҳон | 14:10 / 11.01.2016
5373
1 дақиқада ўқилади

Путин: НАТОнинг Европада ҳокимлик қилиш нияти инқирозларга олиб келди

Агарда НАТО минтақада яккаҳокимликка интилмаганида, Европадаги инқирозлар бу қадар оғриқли ва узоқ муддатли бўлмас эди, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида.

“Кекса ва ақлли немис, жаноб Эгон Бар таклиф этилганидай қилишганида, Европани бирлаштирувчи янги нарса яратишар эди, инқирозларни енгиб ўтишар эди, - деди Россия етакчиси. – Бошқа вазият ва бошқа муаммолар бўлар эди.

Балки улар бу даражада ўткир бўлмас эди”.Илгарироқ Путин НАТОнинг кенгайиш сиёсати халқаро хавфсизликка зид келишини таъкидлаб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш