Нефтнинг Brent маркаси нархи бир баррель учун 31 доллардан тушиб кетди. Бу эса 2004 йилнинг февралидан буён кузатилган энг паст кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Лондон биржасидаги савдолар ҳақидаги маълумотларга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
12 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:43 да нефтнинг Brent маркаси 2,31 фоизга арзонлашди ва баррели учун 30,86 доллардан савдо қилинди.
Бу вақтда WTI нефть маркаси 2,94 фоизга арзонлашиб, баррели учун 30,48 доллардан савдо қилинди.






