Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Россиядан олиб келиниши тақиқланган маҳсулотлар учун жарима солинади
Украина давлат солиқ хизмати фуқароларга Россиядан олиб келиниши тақиқланган маҳсулотлар учун жарима солади, дея хабар берилмоқда солиқ хизмати сайтида.
“Божхона қоидаларини бузиб маҳсулотлар олиб келинса, ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича чоралар кўрилиб, қоидабузар жавобгарликка тортилади. “Яшил коридор” орқали Украинада тақиқланган ёки қонунчилик билан чеклаб қўйилган, солиқ нормасидан ортиб кетган ҳажмда маҳсулотларнинг олиб ўтилиши ҳолатида фуқароларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари энг кам даражасининг 100 баробарида жарима солинади”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Украина бош вазири Арсений Яценюк Украина маҳсулотлари транзитининг тақиқланиши муносабати билан Россия устидан жаҳон савдо ташкилотига шикоят юбориш истагини билдирган эди.