Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда «Ўзфармсаноат» АК томонидан 67 турдаги янги дори воситалари ишлаб чиқарилган
2015 йилда «Ўзфармсаноат» акциядорлик компанияси таркибидаги 14та корхона томонидан 67 турдаги янги дори воситалари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, жами бўлиб 229,3 млрд. сўмдан ошиқроқ, қарийб 5 млн. дона маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
67 хил дори воситаларининг 26 таси фармакотерапевтик гуруҳига, 20 дори препарат эса асосий дори воситалари гуруҳига киради.
Бундан ташқари, «Asia Trade» МЧЖ корхонаси умумий миқдори 1 миллион донадан, қиймати 2 млрд. сўмдан ортиқроқ бўлган 7 турдаги тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади.
Шунингдек, яна бешта тадбиркорлик субъектларида 34 турдаги биологик фаол қўшимчалар ва ўсимлик чойлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ушбу йўналишда жами қиймати 956,2 млн. сўм бўлган 666,4 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилди.