Жаҳон | 12:03 / 13.01.2016
4551
1 дақиқада ўқилади

Обама: АҚШ жаҳонда энг қудратли ва мустаҳкам иқтисодиётга эга

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Конгрессида чиқиш қилар экан, биринчи галда АҚШ жаҳонда энг қудратли ва мустаҳкам иқтисодиётга эга эканлигини гапириб ўтди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Президентнинг қўшимча қилишича, мамлакат 14 млн янги иш ўрнига эга бўлган. Бу 1990 йилдан бери кузатилган жиддий ўзгаришдир. Шу билан бирга ишсизлик икки баравар камайган.

Бундан ташқари мамлакат автомобиль саноати 2015 йилда рекорд ўрнатди. Ушбу соҳада ишлаб чиқариш суръати сўнгги олти йил ичида 900 мингта иш ўрни яратди. Дефицит эса тўртдан уч қисмга қисқарди.

У давлатнинг мақсади барча америкаликлар манфаати учун ишлайдиган ривожланган иқтисодиёт барпо этиш эканлигини таъкидлаб ўтди.