Россиянинг ленинград Вилояти Ломоносов тумани прокуратураси миграцион қонунчиликка риоя қилиш бўйича ўтказилган текширув доирасида “АДФ-Строй” МЧЖни Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ишлатгани учун жавобгарликка тортди. Бу ҳақда РФ прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, мазкур қонунбузарлик туфайли корхона 2 млн рубль миқдорида жаримага тортилган.