Жаҳон | 09:10 / 15.01.2016
3898
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти: Эрон Аракдаги ядро реакторини кўмиб ташлади

Эрон ҳукумати Арак шаҳридаги ядровий реакторини цемент билан кўмиб ташлади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти бош котиби Жон Керрига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берган.

Бу ядро реактори фаолияти бутунлай тўхтатилиши 2015 йилнинг ёзида "олтилик" (АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Германия) ва Эрон ҳукумати ўртасида амалга оширилган ядровий дастур бўйича келишув шартларида бири эди.

Бундан олдинроқ, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Жон Керри яқин соатлар ичида Эроннинг Аракдаги ядро реактори кўмиб ташланиши ҳақида хабар берганди.

АҚШ Давлат департаменти Эрон ядро дастури устидан назорат турли йўналишлар бўйича 10 йилдан 25 йилгача давом этишини айтган.

Эронга қарши санкциялар 15 январда олиб ташланиши мумкин

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш