Иқтисодиёт | 10:14 / 15.01.2016
3761
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: 1998 йил нархларида Саудия нефтининг 1 баррели 17 доллардан арзон туради

Нефть нархларининг тушиши охирги ўн йиллик ичидаги минимум даражага етиб борди, аммо реал нархларда бу кўрсаткич янада пастроқ бўлади, деб таъкидлайди Bloomberg агентлиги.

1998 йилда Саудия Арабистонида нефть нархи тахминан 10 долларни ташкил қилган. Ҳозир унинг нархи 26 доллар бўлиб, бу 2002 йилдан бери кузатилган энг паст нархдир. Агар 1998 йил нархларида ҳисоб-китоб қилинса, бу 17 доллардан ҳам пастроқ кўрсаткич бўлади.

“Нефть нархларининг тугаши Хитойда кредитлашнинг авжи тугагани ҳақида берилган таҳликали ишорадир”, - дейди Янги иқтисодий тафаккур институти бошқарувчилар кенгаши раҳбари Адэйр Тёрнер.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш