Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдолар жараёнида нефтнинг жаҳон нархи тушишда давом этди.
Жумладан, WTI маркасидаги енгил нефть февраль фьючерслари Нью-Йорк савдо биржаси (NYMEX)да 4,39 фоизга арзонлашиб, бир баррели учун 29,85 долларгача тушиб кетган.
Лондоннинг ICE Futures биржасида февралда етказиб бериладиган Brent маркасидаги нефть фьючерслари 3,8 фоизга арзонлаб, бир баррели учун 29,83 долларни ташкил этмоқда.






