Жаҳон | 16:29 / 15.01.2016
3407
1 дақиқада ўқилади

Виктория Нуланд ва Владислав Сурков Россия-Литва чегара пунктида учрашув ўтказади

АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Россия ва Литва чегарасида жойлашган Черняшчевское-Кибартай чегара ўтиш пунктида Россия президентининг ёрдамчиси Владислав Сурков билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Нуланд ва Сурков Калининград вилоятида учрашишидан хабаримиз бор, у Россия ва Литва чегарасида жойлашган Черняшчевское-Кибартай чегара ўтиш пунктида ўтказилади”, - деди агентликнинг суҳбатдоши.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш