Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ван Гаал семизликда айблаган журналист мавсум охиригача "МЮ" оладиган очкодан кўпроқ вазн ташламоқчи
"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал "Ньюкасл"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжумани вақтида Рунининг ортиқча вазни ҳақида савол берган журналист Нил Кастиснинг ўзини семизликда айблаган эди.
Sunsport нашри вакили бўлган бу журналист унга қарши жавоб қайтарди.
"Луи, мен биринчи навбатда ортиқча вазн борасидаги муаммоимни кўрсатиб берганингиз учун сиздан миннатдорман. Мен буни сиз айтмагунингизча сезмаган эканман.
Аммо энди мен ўз олдимга мақсад қўйдим - мен озишга ҳаракат қиламан. Аммо сизнинг жамоангиз мавсум охиригача мен ташлаган вазнга тенг очкони йиға оладими? Мен 28 фунт (12,7 кг) вазн ташламоқчиман. Сиз эса май ойи охирига қадар шунча очко йиға олишингиз керак" - дейди Катис ўз видеомурожаатида.

The Sun хабарида айтилишича, бу баҳсда ғолиб бўлган томон букмекерлик идорасидан 1 минг фунт миқдоридаги маблағни олади.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта ўртасида "Ньюкасл"га қарши ўтказилган 21 тур учрашувидан (3:3) кейин ван Гаалга ушбу журналист Рунининг вазнини тушириш бўйича маслаҳати билан мурожаат қилганди.


"Мен уни ҳеч қачон ортиқча вазни учун танқид қилмаганман. Сиз ўзингиз бунчалик семиз бўлганингиз ҳолда бундай дейишга ҳақли эмассиз", деганди ўшанда ван Гаал журналистни бармоғи билан кўрсатган ҳолда.