Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг узун оралиққа эга темир йўл кўприги бунёд этилди
Хитой жануби-ғарбида дунёдаги энг узун оралиққа эга темир йўл кўприги бунёд этилди. Бу ҳақда якшанба, 17 январь куни “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Рекордчи кўприк Наньпаньцзян тоғ дарёсининг икки қирғоғини боғлади. Унинг узунлиги 416 метрни ташкил қилиб, конструкциянинг умумий масофаси эса 852,4 метр.
Темир-бетон кўприк дарё сатҳидан 270 метр баландликдан ўтган. Унинг қурилиши учун 5 йил сарфланди. Мутахассисларнинг қайд этишича, янги иншоот Юньнань провинциянинг маъмурир маркази Куньмин ҳамда Гуанси-Чжуан автоном тумани маркази Наньнин шаҳарлари ўртасидаги йўловчи ва юк поездлари қатновини тезлаштиради.
Энди йўловчилар 5 соат йўл босиб, аввалгидан икки баробар қисқа вақт ичида ўз манзилига етиб олишлари мумкин. Мураккаб шароитда қурилгани сабабли хитойлик мутахассислар 40дан зиёд инновацияларни таклифларни амалга оширишди.