Жаҳон | 13:59 / 18.01.2016
2820
1 дақиқада ўқилади

Германия Ливияга ИШИДга қарши курашда ёрдам беради

Германия Ливияга ИШИДга қарши курашда ёрдам беради. Бу ҳақда ГФР мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Bild нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, айни пайтда энг асосий масала сифатида мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва самарадор ҳукумат яратиш кўрилмоқда. Кейинчалик қонунийлик ва тартибни таъминлаш шарт.
Фон дер Ляйен хоним вазият хавфли бўлиб бораётганини тан олди. Ундаги маълумотга кўра, айни пайтда ИШИД Марказий Африкадаги “Боко Ҳаром” гуруҳини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш