Москва аэропортларида қор бўрони оқибатида 100дан ортиқ рейс бекор қилинди. Бу ахборот онлайн-табло маълумотларида акс этди.
Росавиация вакиллари қор бўрони аэропортлар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмаганини таъкидламоқда, лекин, шунга қарамай, шу пайтга қадар 100дан ортиқ рейс бекор қилингани онлайн-табло орқали эълон қилинди.






