Технология | 17:26 / 19.01.2016
2002
1 дақиқада ўқилади

Renault двигателлардаги камчиликлар туфайли 15 мингта автомобилини чақириб олади

Франциянинг автомобил ишлаб чиқаришга мўлжалланган Renault («Рено») автоконцерни двигателлардаги ишлаб чиқариш стандартига мос бўлмаган камчиликлар кузатилгани боис 15 000 дона автомобилларини қайтариб олади. Бу ҳақда Франция энергетика вазири Сеголен Руаяль RTL радиосига берган интервьюси маълум қилди, деб ёзади «Рейтер».

Руаяль бу каби муаммога учраган фирмалар фақатгина Renault эмаслигини таъкидлаган. Бироқ айнан қайси автомобиль ишлаб чиқарувчилар эканига ойдинлик киритмаган.

Бу пайтда компаниянинг рақобатбардошлик масалалари бўйича ижрочи директори Тьерри Боллор март ойидан бошлаб дизель ёқилғисига ишлайдиган янги маркалар эмиссиялари учун азод оксиди (NOx) камайтирилишини маълум қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш