Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ди Каприо нефть компанияларининг «очкўзлиги» ҳақида сўзлади
«Оскар» мукофотига номзод саналган голливуд актёри Леонардо Ди Каприо нефть компанияларининг «очкўзлиги» борасида сўзлаб берди.
The Guardian нашрининг хабар беришича, артист Давосда бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқтисодий форумида Crystal Awards мукофотини топшириш жараёнида бу баёнотни берган. Ди Каприо мазкур тадбирда атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган.
Актёрнинг сўзларига кўра, дунё инсоният келажагини ҳисобга олмасдан туриб ёқилғи саноатида «корпоратив очкўзлик»ка йўл қўймаслик лозим. Молиявий қизиқишларни деб табиатни ҳалокат ёқасига бошлаб келишнинг ҳам жавоби борлигини билдирган Ди Каприо. Унинг фикрича, қазилма бойликларни қазиб олишни тўхтатмасдан туриб, ер сайёрасини ҳозиргидек сақлаб қолиб бўлмайди.
Ди Каприо шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлаб ўтган.
Бундан ташқари, Ди Каприо ўзининг табиатни ҳимоя қилишга қаратилган жамғарма фонди янги грант дастурлари учун 15 млн доллар маблағ ажратишини маълум қилган.