Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Довутўғли: Истанбулдаги терактдан сўнг Туркия ИШИДга қарши янада фаол кураш олиб боради
12 январь куни Истанбулда содир этилган, 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик акти ИШИДга қарши кураш чораларини янада жадаллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмат Довутўғлининг The Wall Street Journal газетасининг электрон версиясида чоп этилган мақоласида айтилди.
Унинг сўзларига қараганда, “террорчиларнинг охирги ҳужуми Сурия инқирозига дахлдор масалаларда мувофиқлаштирилган жавоб ҳаракатлар заруратини тақозо қилади”.
“ДАИШ ёки “Ислом давлати” тарихан Худога ибодат қилинган жойга бу қадар яқин ерда терактлар уюштиришга журъат қилган экан, бу ушбу гуруҳнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқлигидан далолат беради”, - қўшимча қилди Довутўғли.