Жаҳон | 11:54 / 20.01.2016
2756
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: АҚШ Ироқдаги ҳарбий инструкторлар сонини оширишни режалаштирмоқда

АҚШ Ироқдаги ҳарбий инструкторлар сонини ошириш ва маҳаллий жангчилар тайёргарлигини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда сешанба, 19 январь куни АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер баёнотига асосланган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.

“Ҳарбий муҳандислар сонининг ортишини ва тайёргарлик дастурлари турларининг кўпайишини кутмоқдаман”, - деди у Парижга учаётган самолёт бортида журналистлар билан суҳбат жараёнида. Картер айнан қанча миқдорда америкалик ҳарбий хизматчилар қўшимча равишда Ироққа жўнатилиши, уларнинг хизмат давомийлиги ва жойлашувини маълум қилмади.

АҚШ Мудофаа вазири чоршанба, 20 январь куни Франция пойтахтида Австралия, Британия, Германия, Италия, Нидерландия ва Франция мудофаа маҳкамаларидаги ҳамкасблари билан ИШИДга қарши курашни кучайтириш масаласини муҳокама қилади.